БИОГАЗ: КОМПРЕССОР УСКУНАЛАРИ

БИОГАЗ: КОМПРЕССОР УСКУНАЛАРИ

Техник ечимлар туфайли бизнинг компрессор қурилмаларимиз биомассадан олинган метанда ишловчи тизимларда кенг ишлатилади.
Fornovo Gas, кўпинча ўз таркибида ўта агрессив элеметларга эга газ аралашмалари билан алоқа қилувчи компонентларга алоҳида эътибор қаратади.
БИОГАЗНИ ИШЛАТИШ ВАРИАНТЛАРИ
A) Шаҳар эҳтиёжлари учун газ сифатида. Компрессор магистрал ёки коммунал газқувур йўлида ўрнатилган – 3, 6, 12, 20 баргача босимни кўтаради.
B) Муниципал транспорти, такси, юк машиналари ва автомобиллар учун газмотор ёқилғиси сифатида. Компрессор босимни минимал бардан 250 баргача кўтаради.

Биомасса и БИОГАЗ: КОМПРЕССОР УСКУНАЛАРИ

Биомасса – истиқболли ва қайта тикланадиган энергия манбасидир. Барча мамлакатларда ушбу хом ашёнинг заҳиралари мавжуд. Fornovo Gas вазифаси биомассани қайта ишлаш билан чуқур шуғулланишдан иборат. Аммо ушбу янги технологияни ривожлантириш учун қаршиликни ва эски энергия манбаларини ишлатиш одатини енгиб ўтишга тўғри келади. Ғарб мамлакатларининг тажрибаси кўрсатишича, биотехнологияларни ривожлантириш учун бизнес ва ҳокимиятнинг натижавий музокараси зарур.
Биоиқтисодиётда FORNOVO GAS компрессорлари ва ускуналарини энг тарқалган қўлланишларидан бири – бу олдиндан олтингугурт ва карбонат ангидрид газидан тозаланган биогазни сиқиб ҳайдашдир. Сўнг 250 баргача сиқилган биогаз автомобиллар баллонларига узатилиши ва газмотор ёқилғи сифатида ишлатилиши мумкин.
Fornovo Gas ускуналари билан жиҳозланган кичикроқ мини-АГТКШ автомобиллар, қишлоқ хўжалик техникаси парки ва биогаз ёқилғиси учун қимматли хом ашёни ишлаб чиқарувчи чорва моллари бўлган ихчам фермер хўжалиги учун жуда мос келади.

Компрессор ёки АГНКСлар учун малумот сураш!